Буюк Британия қироли Чарлз III янги ҳафтадан давлат вазифаларини давом эттиришга киришади, дея хабар бермоқда CNN нашри.
Қайд этилишича, қиролнинг даволаниш ва соғайиш даври якунланган. Эндиликда у ўзининг вазифаларини тўлиқ адо эта олади.
Маълумот учун, қирол сўнгги икки ой мобайнида саратон касаллигидан даволанаётган эди. Ҳозирда муолажалар яхши тугаб, Чарлз III га рухсат берилган.
Қирол июнь ойи бошида Япония императори Нарухито ва унинг рафиқаси Масакони давлат ташрифи доирасида қабул қилиши режалаштирилмоқда.


