Ўзбекистон бўйлаб 17–20 март кунлари қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво кузатилади. Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар берди.
Кун давомида ҳарорат сезиларли даражада юқори бўлиб, кечаси +7...+12°С, кундуз кунлари эса +22...+25°С атрофида бўлади. Айрим ҳудудларда эса ҳарорат +27...+30°С гача кўтарилиши мумкин.
Шамол шарқдан эсиб, баъзи жойларда тезлиги 13-18 м/с гача етиши мумкин. Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди, ҳарорат кечаси +9...+12°С, кундузи эса +22...+27°С бўлади.


