Бугун Тошкентда ўтказилаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг еттинчи кун беллашувлари бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон терма жамоасининг 4 нафар вакили рингга кўтарилади. -57 кг: Абдумалик Халоков – Чарли Сениор (Австралия) (15:15 дан сўнг «В» ринг); -75 кг: Аълохон Абдуллаев – Менян Чжао (Хитой) (16:30 дан сўнг «А» ринг); -51 кг: Ҳасанбой Дўсматов – Саид Мортажи (Марокаш) (18:45 дан сўнг «А» ринг); +92 кг: Баҳодир Жалолов – Теремоана Теремоана (Австралия) (20:00 дан сўнг «В» ринг).