1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Бугун Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади

Тоғли ҳудудларда ёмғир ва қор ёғиши, айрим жойларда кучли ёғингарчилик бўлиши мумкин.

Бугун Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 17 декабрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 3–8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3–5, кундузи 5–7 даража илиқ бўлади.

 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан эсган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7–12 метр тезликда эсади. Кечаси 3–8 даража совуқ, Устюртнинг айрим жойларида 12–14 даражагача совуқ, кундузи 0–5 даража илиқ бўлади.

 

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан эсган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7–12 метр тезликда эсади. Кечаси 0–5, кундузи 5–10 даража илиқ бўлади.

 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади, айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7–12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0–5, кундузи 2–7 даража илиқ бўлади.

 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7–12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3–8, кундузи 8–13 даража илиқ бўлади.

 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади, айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 5–10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0–5, кундузи 5–10 даража илиқ бўлади.

 

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор ёғади), айрим жойларда кучли ёғингарчилик бўлиб, туман тушиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли туманларида қор кўчиши хавфи бор. Ғарбдан секундига 7–12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 0–5 даража илиқ бўлади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика