Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 25 декабрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 3–8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0–2, кундузи 10–12 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиб, туман тушиши мумкин. Шарқдан эсган шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7–12 метр тезликда эсади. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 0–5 даража илиқ бўлади.
Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7–12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 2–7 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7–12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 1 даража совуқ, 4 даража илиқ, кундузи 7–12 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7–12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0–5 даража илиқ, айрим жойларда 3 даражагча совуқ, кундузи 8–13 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 7–12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0–5, кундузи 8–13 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 5–10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 3–8 даража илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 7–12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамол тезлиги секундига 13–18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 1–6 даража совуқ, кундузи 3–8 даража илиқ бўлади.


