1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Бугун Ўзбекистонда 24 даражагача илиқ ҳарорат кузатилади

Айрим ҳудудларда чанг-тўзонлар бўлиши кутиляпти.

Бугун Ўзбекистонда 24 даражагача илиқ ҳарорат кузатилади

 

«Ўзгидромет» 2 март куни соат 20:00 гача Республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво прогнозини маълум қилди.

 

Унга кўра, бугун Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4-6 даража илиқ, кундузи 19-21 даража илиқ бўлади.

 

Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.

 

Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.

 

Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 4-9 даража илиқ, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.

 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.  Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.

 

Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 4-9 даража илиқ, кундузи 19-24 даража илиқ бўлади.

 

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 0-5 даража илиқ, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

 

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.  Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика