1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Бугун Ўзбекистонда қарийб 50 минг аҳоли ОИВдан азият чекмоқда

Ўтган йили тизимда қандай ишлар амалга оширилди?

Бугун Ўзбекистонда қарийб 50 минг аҳоли ОИВдан азият чекмоқда

 

Бу касаллик тузалмас дард бўлиб, шу инфекцияга чалинган беморлар умрининг охиригача вирусга қарши дори препаратларини қабул қилиб юришлари зарур.

 

Ўтган йилда ОИВ инфекциясига текширувлар сони 700 мингдан 3,5 миллионга ёки 5 баробарга ортди.

 

Ҳукумат томонидан дори воситаларини молиялаштириш 80%ни ташкил этиб, Халқаро ташкилотлар томонидан 20% ҳолатларда дориларни Республикамизга олиб кирилиши ҳамда касаллик аниқланиши биланоқ, барча беморларга дори воситаларини бериб бориш йўлга қўйилди.

 

18 ёшгача бўлган ОИВ инфекциясига чалинган болаларга ижтимоий нафақалар бериб борилиши йўлга қўйилди.

 

Жорий йилда “Аҳоли орасида ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш самарадорлигини оширишга доир 2023-2027 йилларга мўлжалланган комплекс чора-тадбирлар дастури”ни амалга ошириш мақсадида 120 млрд сўм ва 54 млн доллар йўналтирилади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика