Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 27 декабр куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шарқдан секундга 3–8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0–2, кундузи 7–9 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Шимоли-шарқдан секундга 7–12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5–10 даража совуқ, Устюртда 12–15 даражагча совуқ, кундузи 0–5 даража илиқ бўлади.
Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундга 7–12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0–5 даража совуқ кундузи 2–7 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундга 7–12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 4 даража совуқ, 1 даража илиқ, кундузи 7–12 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундга 7–12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 5–10 даража илиқ бўлади.
Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундга 7–12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 10–15 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушади. Шарқдан секундга 5–10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 4 даража совуқ, 1 даража илиқ, кундузи 3–8 даража илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шарқдан секундга 7–12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5–10 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ, 2 даража илиқ бўлади.


