1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Бугун Ўзбекистонда яна ёмғир ёғиши кутиляпти

Айрим ҳудудларда кучли шамол кузатилади.

Бугун Ўзбекистонда яна ёмғир ёғиши кутиляпти

«Ўзгидромет» 21 ноябрь куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

 

Унга кўра, бугун Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-12, кундузи 24-26 даража илиқ бўлади.

 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши, бу кучайиш айрим туманларда қум бўронлари билан бирга секундига 21-23 метргача тезлашиши мумкин. Кечаси 7-12, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.

 

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши, бу кучайиш айрим туманларда қум бўронлари билан бирга секундига 21-23 метргача тезлашиши мумкин. Кечаси 10-15, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.

 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши, бу кучайиш айрим туманларда қум бўронлари билан бирга секундига 21-23 метргача тезлашиши мумкин. Кечаси 7-12, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.

 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши, бу кучайиш айрим туманларда қум бўронлари билан бирга секундига 21-23 метргача тезлашиши мумкин. Кечаси 7-12, кундузи 23-28 даража илиқ бўлади.

 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди.  Шарқдан  секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 7-12, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.

 

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси  3-8, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика