1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Бугун Ўзбекистонда ёғингарчиликсиз об-ҳаво кутилмоқда

Ҳарорат кечаси 0–10 даража совуқ, кундузи 2–11 даража илиқ бўлади.

Бугун Ўзбекистонда ёғингарчиликсиз об-ҳаво кутилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлиги хабарига кўра, 6 январь куни Тошкентда об-ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шарқдан сониясига 3–8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0–2 даража совуқ, кундузи 7–9 даража илиқ бўлади.

 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида об-ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан сониясига 7–12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3–8 даража совуқ, кундузи  2–7 даража илиқ бўлади.

 

Бухоро ва Навоий вилоятларида об-ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан сониясига 7–12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0–5 даража сову,  кундузи и 5–10 даража илиқ бўлади.

 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида об-ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан сониясига 7–12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3 даража совуқдан 2 даража илиққача, кундузи 5–10 даража илиқ бўлади.

 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида об-ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан сониясига 7–12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2 даража совуқдан 3 даража илиққача, кундузи 6–11 даража илиқ бўлади.

 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида об-ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларда туман тушади. Шарқдан сониясига 5–10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2 даража совуқдан 3 даража илиққача, кундузи 2–7 даража илиқ бўлади.

 

Республиканинг тоғли ҳудудларида об-ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан сониясига 7–12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5–10 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқдан 2 даража илиққача бўлади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика