Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 18 декабрь куни Тошкентда ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик (ёмғир қорга айланиши мумкин) кузатилади. Ғарбдан секундiga 3–8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси ва кундузи 0–2 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан эсayotgan шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундiga 7–12 метр тезликда эсади. Кечаси 5–10 даража совуқ, Устюртнинг айрим жойларида 13–18 даражагача совуқ, кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб айрим жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан эсayotgan шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундiga 7–12 метр тезликда эсади. Кечаси 0–5 даража совуқ, кундузи 0–5 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик (ёмғир ёғиб, айрим жойларда қорга айланиши мумкин) бўлиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундiga 7–12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси ва кундузи 0–5 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик (ёмғир ёғиб, айрим жойларда қорга айланиши мумкин) бўлиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундiga 7–12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамол тезлиги секундiga 13–18 метргача кучайиши кутилмоқда. Кечаси 0–5, кундузи 2–7 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик (ёмғир ёғиб, айрим жойларда қорга айланиши мумкин) бўлиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундiga 5–10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0–5, кундузи 2–7 даража илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қор ёғади, айрим жойларда кучайиши, туман тушиши мумкин. Тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор. Ғарбдан секундiga 7–12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси ва кундузи 0–5 даража совуқ бўлади.


