Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 26 декабрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, куннинг биринчи ярмида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан сониясига 3–8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси ва кундази 3–5 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Шарқдан сониясига 7–12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5–10 даража совуқ, кундази 3 даража совуқ, 2 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Навоий вилоятининг айрим жойларида қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Шарқдан сониясига 7–12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундази 2–7 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Тошкент вилоятининг айрим жойларида ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Шарқдан сониясига 7–12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0–5, кундази 2–7 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан сониясига 7–12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0–5, кундази 6–11 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан сониясига 5–10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундази 3–8 даража илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак кузатилади. Шарқдан сониясига 7–12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси ва кундази 2–7 даража совуқ бўлади.


