1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида қор ёғиши кутилмоқда

Тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи мавжуд.

Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида қор ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 15 декабр куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиши, қорга айланиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбдан секундига 3–8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 1–3, кундази 3–5 даража илиқ бўлади.

 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7–12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3–8 даража совуқ, кундази 0–5 даража илиқ бўлади.

 

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7–12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0–5 даража совуқ, кундази 2–7 даража илиқ бўлади.

 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим туманларда ёмғир қорга айланиши, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7–12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси ва кундази 0–5 даража илиқ бўлади.

 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб айрим жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7–12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2–7, кундази 5–10 даража илиқ бўлади.

 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим туманларда ёмғир қорга айланиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 5–10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2–7, кундази 5–10 даража илиқ бўлади.

 

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақт-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши, айрим жойларда кучайиши, туман тушиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Ғарбдан секундига 7–12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси ва кундази 0–5 даража совуқ бўлади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика