Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 20 декабрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қор ёғади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак кузатилади. Ғарбдан секундига 3–8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси ва кундузи 1–3 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, бироз қор ёғади. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак кузатилади. Ғарбдан секундига 7–12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3–8 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиб, туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак кузатилади. Ғарбдан секундига 7–12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0–5 даража совуқ, чўл ҳудудларининг шимолида 6–8 даражагача совуқ, кундузи 0–5 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиб, туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак кузатилади. Ғарбдан секундига 7–12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 0–5 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиб, туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак кузатилади. Ғарбдан секундига 7–12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамол тезлиги секундига 13–18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 0–5 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак кузатилади. Ғарбдан секундига 5–10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0–5 даража совуқ, кундузи 0–5 даража илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қор ёғади. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак кузатилади. Қор кўчиши хавфи бор. Ғарбдан секундига 7–12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2–7 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ, 2 даража илиқ бўлади.


