1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда

Ҳаво ҳарорати ҳудудларга қараб 8 даражадан +13 даражагача бўлади.

Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 16 декабр куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечқурун ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 3–8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 1 даража совуқ, 1 даража илиқ, кундази 7–9 даража илиқ бўлади.

 

Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7–12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3–8 даража совуқ, кундази 0–5 даража илиқ бўлади.

 

Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7–12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3–8 даража совуқ, кундази 0–5 даража илиқ бўлади.

 

Бухоро вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7–12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундази 5–10 даража илиқ бўлади.

 

Навоий вилоятида ҳаво ўзгариб туради, кечқурун айрим жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7–12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундази 5–10 даража илиқ бўлади.

 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечқурун айрим жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7–12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундази 5–10 даража илиқ бўлади.

 

Қашқадарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, кечқурун айрим жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7–12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0–5, кундази 8–13 даража илиқ бўлади.

 

Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7–12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0–5, кундази 8–13 даража илиқ бўлади.

 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 5–10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0–5, кундази 5–10 даража илиқ бўлади.

 

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли туманларида қор кўчиши хавфи бор. Ғарбдан секундига 7–12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундази 0–5 даража илиқ бўлади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика