1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин

“Ўзгидромет” 2 сентябрь учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин

 

Бугун, 2 сентябрь куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар берди.

 

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-17 даража илиқ, кундузи 27-29 даража иссиқ бўлади.

 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 27-32 даража иссиқ бўлади.

 

Бухоро ҳамда Навоий вилоятлари ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18 даража илиқ, кундузи 27-32 даража иссиқ бўлади.

 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ҳамда Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18 даража илиқ, кундузи 25-30 даража иссиқ бўлади.

 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 14-19 даража илиқ, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.

 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18 даража илиқ, кундузи 25-30 даража иссиқ бўлади.

 

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража илиқ, кундузи 17-22 даража иссиқ бўлади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика