1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Сиёсат

Бугун Президент иккинчи Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этади

Давлат раҳбари форумнинг ялпи мажлисида нутқ сўзлайди.

Бугун Президент иккинчи Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этади

 

Сессияда Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси Раиси - Президент Администрацияси раҳбари Ақилбек Жапаров, Ислом тараққиёт банки президенти Муҳаммад бин Сулаймон ал-Жассир, БМТ Бош котибининг ўринбосари Ольга Алгаерова, Бирлашган Араб Амирликлари энергетика ва инфратузилма вазири Сухайл ал-Мазруий, Венгрия иқтисодий ривожланиш вазири Мартон Надь, "ACWA Power" компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абдулла Абунайян ҳам қатнашади. Сессияга журналистика ва коммуникациялар соҳасида таниқли британиялик эксперт Жонатан Чарльз модераторлик қилади.

 

Шавкат Мирзиёев форум доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказиши ҳам режалаштирилган.

 

Умуман, тадбирда 70 мамлакатдан келган 2,5 мингга яқин ишбилармон доиралар ва банк-молия соҳаси вакиллари иштирок этади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика