1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Қозоғистон ҳукумати ўз ваколатларини топширди

Бугундан Қозоғистонда янги парламент иш бошлади.

Қозоғистон ҳукумати ўз ваколатларини топширди

 

Бугун, 29 март куни Қозоғистон Мажилиси (қуйи палата) биринчи сессияси иш бошлайди. Республика Конституциясига кўра, ҳукумат янги сайланган Мажилисига қадар истеъфога чиқиши керак. Амалдаги Вазирлар Маҳкамаси янги ҳукумат тасдиқланмагунча фаолиятини давом эттиради. Бу ҳақда “Казинформ” агентлиги хабар берди.

 

Сессиянинг очилишида Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев сўзга чиқиши кутилмоқда. Аввалроқ давлат раҳбари парламент ва маҳаллий вакиллик органларига бўлиб ўтадиган сайловлар “ҳокимият институтларини янгилашнинг сўнгги босқичи” бўлиб, “кенг қамровли ислоҳотларни давом эттириш учун ишонч мандатини олишини” маълум қилганди.

 

Шунингдек, Тоқаев сайловдан кейин “қатор янги ташаббусларни илгари суриши тўғрисида” гапирган эди.

 

Мажилис очилишидан кейин бўлиб ўтадиган биринчи ялпи мажлисда депутатлар қасамёд қилиши режалаштирилган. Парламент аъзолари қуйи палата спикери ва унинг ўринбосарларини, шунингдек, қонун чиқарувчи ҳокимият доимий қўмиталарининг раисларини сайлашлари керак. Мажлис спикери номзодлигига Ерлан Кошанов илгари сурилди. У аввалги чақириқда ҳам спикер бўлганди.

 

Эслатиб ўтамиз, 19 март куни 98 депутатдан иборат парламентга муддатидан олдин сайловлар бўлиб ўтганди. Аралаш сайлов тизимида  депутатларнинг учдан икки қисми (69 киши) партия рўйхати бўйича, учдан бир қисми (29 киши) бир мандатли сайлов округларидан сайланган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика