1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Бугундан “заправка”ларда Россия бензини сотувга чиқарилди

Жорий ойда яна қўшимча 50 минг тонна бензин харид қилиш режалаштирилмоқда.

Бугундан “заправка”ларда Россия бензини сотувга чиқарилди

 

 Ўзбекистондаги “заправка”ларда Россия бензини сотувга чиқарилди. Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” хабар берди.

 

Ўзбекнефтгаз тасарруфидаги АЁҚШларда К5 экологик синфига мос АИ-80 русумидаги импорт автобензини сотувга чиқарилди.

 

Январь ойида Россиянинг “Татнефть” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган АИ-80-К-5 автобензинни импорт қилиш бўйича келишувга эришилиб, "ТАНЕКО" заводидан жами 50 минг тонна АИ-80-К-5 русумдаги автобензини юклаб берилган.

 

“АИ-80 автобензинга бўлаётган талабнинг ортиб бораётганлигини ҳисобга олиб, тақчиллик, узилишлар ва АЁҚШлардаги навбатларнинг олдини олиш мақсадида, 4 февраль кунидан бошлаб Жамият тасарруфидаги АЁҚШлар орқали импорт қилинган АИ-80-К-5 русумли автобензин сотувга чиқарилди”, дейилади хабарда.

 

Товар-хомашё биржасида АИ-80-К-5 русумли автобензиннинг бошланғич нархи бир тоннаси учун 7 168,3 минг сўм, “Ўзбекнефтгаз”га қарашли АЁҚШларда истеъмолчиларга сотиладиган якуний нархи бир литри учун 6 000 сўмни ташкил этмоқда.

 

Февраль ойида “Татнефть” компаниясидан қўшимча 50 минг тонна АИ-80-К-5 автобензини харид қилиниши режалаштирилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика