Шавкат Мирзиёев Фарғонада ўтказилган ИИВ кенгайтирилган ҳайъат йиғилиши якунида эндиликда ҳеч кимнинг эскича ишлашига йўл қўйилмаслигини уқтирди.
«Бугунги йиғилишда жами 31 нафар масъул раҳбарлар бўшатилди. Бундан кейин талаб жуда қаттиқ бўлади. Бундан буён янгича ёндашувлар асосида ишлаб, одамларимизни рози қиласизлар, ёки лавозимдан бўшатилиб, жавобгарликка тортиласизлар», - деди давлат раҳбари.
Президент матбуот хизматининг хабар беришича, йиғилиш сўнггида вилоят ҳокимлари ҳам ҳар ойда ҳудудидаги жиноятчилик оғир бўлган туманларда сайёр йиғилиш қилиб, ҳолатни танқидий кўриб чиқиши зарурлиги кўрсатиб ўтилган.


