1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Бухорода 5 та нодавлат МТТ фаолияти тўхтатилди

Улар ноқонуний йўл билан давлат бюджети маблағларини талон-тарож қилган.

Бухорода 5 та нодавлат МТТ фаолияти тўхтатилди

 

Бухоро вилоятининг Ғиждувон ва Ромитан туманларида ДХШ асосидаги ҳамда оилавий нодавлат МТТларнинг 5 тасининг фаолияти вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Мактабгача таълим агентлиги хабар бермоқда.

 

Қайд этилишича, давлат МТТда тарбияланаётган тарбияланувчилар гўёки ЯТТ Р.М. ва  ЯТТ Ж.Ш.лардаги ОНМТТ тарбияланувчилари сифатида НМТТБАТ орқали давоматдан ўтказилган.

 

Давлат МТТда фаолият олиб бораётган ходим худди шу ишлаётган давлат МТТсидаги тарбияланувчиларни ўзи очган ЯТТ М.Д.даги оилавий НМТТдаги тарбияланувчилар ўрнига давоматдан ўтказган.

 

ЯТТ Ҳ.М.да фаолият юритаётган тарбиячи Ш.Д. ЯТТ Н.С.даги тарбияланувчиларнинг тасвирини юклаб, гўёки ЯТТ Ҳ.М.нинг тарбияланувчиси сифатида давомат қилганлиги аниқланган.

 

Агентликка кўра, Ҳукумат қарорларига зид равишда фаолият олиб бориб, давлат бюджетидан субсидияларни ноқонуний йўллар билан ўзлаштираётган қўштирноқ ичидаги айрим тадбиркорларнинг фаолиятига қонуний чора кўриш учун ҳуқуқ-тартибот органларига тўпланган ҳужжатлар юборилмоқда.

 

Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Низомнинг  33-бандида ДХШ асосидаги МТТ, шу жумладан, оилавий МТТ томонидан бир боланинг маълумотлари НМТТБАТга киритилиб, унинг фотосурати ўрнига бошқа бола (тарбияланувчи)Нинг фотосурати ушбу ахборот тизимига жойлаштирилганлиги ва унинг асосида давомати белгиланиб келинаётганлиги аниқланганда, мазкур тарбияланувчи МТТга қатнаган барча даври учун тўланган субсидиялар суммаси тўлиқ Давлат бюджетига ундирилади.

 

Ушбу ҳолат аниқланган ойдан бошлаб уч ой давомида субсидия тўловлари мазкур ДХШ асосидаги МТТга ҳисобланмайди ва тўланмайди. Бундай ҳолат иккинчи марта аниқланганда ушбу ДХШ асосидаги МТТ билан давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим бекор қилинади ва қайта тузилмайди.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика