1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

Бухорода аёлнинг 3 эркак томонидан зўрланиши ортидан жиноят иши очилди

Ижтимоий тармоқларда мавзуга оид видеолар тарқалмоқда.

Бухорода аёлнинг 3 эркак томонидан зўрланиши ортидан жиноят иши очилди

 

Ижтимоий тармоқларда Ғиждувон туманининг чўл ҳудудида бир аёлни бир неча эркак жинсий алоқа қилишга мажбурлагани акс этган видеотасвир тарқалди. Ҳолат бўйича вилоят ИИБ расмий ахборот берди.

 

Қайд этилишича, ушбу ҳолат 2023 йилнинг 30 март куни соат тахминан 13:00 ларда Ғиждувон тумани «Сармижон» маҳалласида яшовчи, 1994 йилда туғилган D.B. таниши, шу маҳаллада яшовчи 1991 йилда туғилган S.G. исмли аёлни туманнинг «Қорахони» маҳалласи «Жилвон» чўл ҳудудига олиб бориб, унинг эркига зид равишда жинсий алоқада бўлиб, ўзи билан бирга борган шериги томонидан ҳолатни видеога олган.

 

Ушбу видеотасвир орқали уни ўзига қарам қилиб, ёнида бўлган бошқа 3 нафар таниши билан ҳам жинсий алоқада бўлишга мажбур қилган.      

       

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 121-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, иш юзасидан гумон қилинувчи 3 нафар шахс Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланиб, дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика