1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Бухорода эркакларга қасддан ОИВ юқтирган аёл ушланди

Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов бошланган.

Бухорода эркакларга қасддан ОИВ юқтирган аёл ушланди

 

Бухоро вилояти Ромитан туманида ОИВ инфекциясини бировларга қасддан юқтириб юрган аёл ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

 

Ромитан тумани Ўзбекистон маҳалласида яшовчи Р.Н. 2019 йилнинг 18 ноябрь кунидан Бухоро вилояти ОИТСга қарши курашиш маркази томонидан ОИВ инфекциясини юқтириб олган шахс сифатида рўйхатга олиниб, Жиноят кодексининг 113-моддаси билан жиноий жавобгарликка тортилиши тўғрисида огоҳлантирилган. Шунга қарамасдан у 2023 йилнинг май ойида Шофиркон тумани Ғуломте маҳалласида яшовчи С.Ҳ., Талисафед маҳалласида яшовчи Б.O. ва И.И.лар билан Бухоро шаҳрининг турли манзилларида ҳимоя воситасиз жинсий алоқада бўлиб, ўзида ОИВ касаллиги борлигини била туриб, жабрланувчиларга ОИВ инфекциясини юқтириш хавф остида қолдирган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ИИО ФМБ томонидан Жиноят кодексининг 113-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда ушбу аёлдан жабрланиш билан боғлиқ бошқа ҳолатларни аниқлашга қаратилган тезкор суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика