1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Бухорода IELTS сертификатини қалбакилаштирган ўқитувчи аниқланди

Сохта ҳужжат билан унга 33 млн устама ҳақи ёзилган.

Бухорода IELTS сертификатини қалбакилаштирган ўқитувчи аниқланди

 

Бухоро шаҳрида IELTS сертификатини сохталаштириб, устама ҳақи олган ўқитувчи аниқланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.

 

Бухоро муҳандислик-технология институти ректори буйруғи билан S1 даражадаги IELTS сертификати борлиги сабабли хорижий тиллар кафедраси ўқитувчиси A.M.нинг ойлик маошига қўшимча 50 фоиз устама тўлаб келинган. Ушбу сертификатда A.M.нинг эмас, балки бошқа номаълум шахснинг фотосурати мавжудлиги сабабли унинг ҳаққонийлигини текшириш мақсадида Британия Кенгашининг Ўзбекистондаги ваколатхонасига сўров жўнатилган. Британия Кенгаши ваколатхонаси директорининг тегишли хатида ушу сертификат имтиҳонда қоида бузилиши, яъни номзод ўрнига бошқа шахснинг ёрдамидан фойдаланганлик ҳолати бўйича ўтказилган текширув натижасига кўра бекор қилинганлиги кўрсатилган.

 

Шунингдек, Кенгаш текширув натижаларига кўра A.M.гa 2023 йил 26 сентябрга қадар IELTS имтиҳонларини қайта топшириш тақиқланган.

 

Бухоро Муҳандислик технология институтининг тақдим қилган маълумотига кўра, 003241-сонли IELTS сертификати асосида A.M.гa 2021 йилнинг декабрь ойидан 2022 йилнинг сентябрь ойига қадар жами 33 млн 276 минг сўм қўшимча устама ҳисобланиб, тўлаб берилган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика