1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Дунё / 
  4. Буюк Британияда учар мосламада пицца етказиб берилди

05:50 / 25.06.2023

647

Буюк Британияда учар мосламада пицца етказиб берилди

Буюк Британияда учар мосламада пицца етказиб берилди

Мослама ҳозирча синов режимида ишламоқда.

 

Буюк Британиядан келган курьерлар жамоаси илк бор инновацион учар мосламани синовдан ўтказди, дея хабар бермоқда “Daryo” нашри.

 

Биринчи парвоз учун идеал жой Гластонбери шаҳри яқинидаги майдон бўлиб, у ерда ҳар йили худди шу номдаги рок фестивали ўтказилади. Унда мусиқа ихлосмандлари 5 кун давомида очиқ ҳавода севимли санъаткорларининг трекларидан баҳраманд бўлишади.

 

Дам олувчиларни фақат овқат билан чалғитса бўлади, энг яқин ресторан эса шаҳар ичида жойлашган. Бироқ бу сафар Domino’s рок йўналишдаги мусиқани яхши кўрувчи мухлисларга янгиликни тақдим этди ва бу ишни “Тони Старк”га ишониб топширди.

 

Мослама ҳали синов режимида. Курьерлар шаҳарга пицца етказиб бера оладими ёки йўқми, ёнилғи таъминоти қанча буюртмага етади, бу ҳақда аниқ маълумот берилмаган.

 

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика