1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

“Чегара билмас шифокорлар” ташкилоти Россиядаги фаолиятини тўхтатди

Бу ҳақида халқаро ташкилот сайтида маълум қилинди.

“Чегара билмас шифокорлар” ташкилоти Россиядаги фаолиятини тўхтатди

“Чегара билмас шифокорлар” халқаро нотижорат ташкилоти 32 йиллик фаолиятидан сўнг Россия Федерациясини тарк этишини маълум қилди. Ташкилот бунинг сабабини Адлия вазирлигининг ташкилотнинг мамлакатдаги филиалини хорижий нодавлат ташкилотлар реестридан чиқариб ташлаш тўғрисидаги қарори билан изоҳлади.

 

"Мамлакатдаги дастурларимизни якунлаганимиздан жуда қайғудамиз, чунки тиббий ва гуманитар ёрдамга муҳтож бўлган кўплаб одамлар энди биз кўрсатишимиз мумкин бўлган ёрдамсиз қолади", — дейилади ташкилот баёнотида.

 

Хабарда ташкилот "имконият бўлса, Россиядаги фаолиятини давом эттиришни исташи" қайд этилган.

 

Ўтган ой ўрталарида Россия Адлия вазирлиги халқаро гуманитар ташкилотларнинг лицензияларини бекор қилди, бу рўйхатда хусусан, “Чегара билмас шифокорлар” ва “Дунё шифокорлари” ташкилотлари ҳам бор эди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика