1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Chevrolet Onix Premier учун шартномалар тузиш бошланмоқда

UzAuto Motors бу бўйича маълумот берди

Chevrolet Onix Premier учун шартномалар тузиш бошланмоқда

.

2023 йилнинг 9 январидан бошлаб Chevrolet Onixʼнинг янги комплектациясини сотиб олиш учун шартнома расмийлаштириш мумкин. Бу ҳақда “UzAuto Motors” расмий телеграм-каналида маълум қилинди.

 

Chevrolet Onix ишлаб чиқариш бўйича лойиҳани амалга ошириш доирасида Асака заводида лазерли ва плазмали пайвандлаш каби янги технологиялар ўзлаштирилди, бу кузовга қўшимча қаттиқлик бағишлайди, пайвандлаш кучини оширади, эгилувларсиз юқори пайвандлаш аниқлигини кафолатлайди, танадаги бўшлиқларни бартараф этишни таъминлайди. Идеал нисбатларни юқори аниқликдаги ишлаб чиқариш корпусни лазер билан ўлчаш орқали таъминланади, бу ҳам заводнинг ишлаб чиқариш жараёнларини кенг кўламли модернизация қилиш доирасида жорий этилган.

 

Бундан ташқари, UzAuto Motors Povertrain заводида янги кучли ва тежамкор 3-цилиндрли 1,2 л ҳажмга эга SSS Prime turbo двигателларини ишлаб чиқариш ўзлаштирилди. Onix айнан ушбу двигателлар билан жиҳозланади. Янги 132 l.s. қувватли двигатель замонавий технологиялар асосида алюминийдан тайёрланади, бу эса унинг енгилроқ ва самарадорроқ бўлишига хизмат қилади. Йиғишнинг ҳар бир босқичида двигатель қисмларининг юзаси лазер билан ишлов берилади. Бу двигателга бегона энг кичик микрозаррачалар кириб келишининг олдини олади. 132 от кучига эга бўлган ушбу двигателлар дарҳол ўз кучини ҳис қилиш ва автомобилга динамикани бериш имконини беради.

 

Янги линия Франция, Германия, Хитой ва Корея давлатларининг етакчи ишлаб чиқарувчиларига тегишли ускуналардан ташкил топган бўлиб, 55 фоизи роботлаштирилган. Иссиқ ҳажмли штамплаш технологияси ҳам кенг қўлланилади, бу двигателга бир қатор афзалликларни беради, қисмларнинг мустаҳкамлиги ва аниқлигини таъминлайди.

 

Шунингдек, маҳаллийлаштириш даражасини ошириш мақсадида пластик ёқилғи баклари, руллар, резина зичлаштиргичлар, чўян, иссиқ штамплаш деталлари ва бошқа бутловчи қисмларни ишлаб чиқариш бўйича янги заводларни ишга тушириш, янги ишлаб чиқариш технологияларини жорий этиш дастури амалга оширилмоқда.

 

Ушбу дастурни амалга ошириш ва янги ишлаб чиқариш корхоналарини ишга тушириш GM GEM платформаси негизида бир вақтнинг ўзида бир нечта моделни ишлаб чиқариш ва 60 фоиздан юқори маҳаллийлаштириш даражасига эришиш имкониятини беради. 

 

Харидорларнинг таклифидан келиб чиқиб, яримавтомат тўхташ тизими, олд парктрониклар ва кўриниши чекланган жойлар назорати датчиги опсилари махсус ўрнатилди. 

 

UzAuto Mortors томонидан ишлаб чиқарилган олдинги автомобилларнинг комплектацияларидан фарқли ўлароқ, юқорида санаб ўтилган барча опциялар ва бутловчи қисмлар Ўзбекистон автомобиль ишлаб чиқариш тарихида янги ҳисобланади.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика