1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Чилининг деярли бутун ҳудуди электрдан узилди

Бунга электр станциясида юз берган носозлик сабаб бўлган.

Чилининг деярли бутун ҳудуди электрдан узилди

Миллий электр энергияси координатори хабарига кўра, узилиш 25 феврал куни маҳаллий вақт билан 15:16 да содир бўлган. Натижада бутун мамлакат электр таъминотисиз қолди.

 

La Tercera нашрининг хабар беришича, Чилида истеъмолчиларнинг 80,1 фоизи электр таъминотисиз қолган. Бунга Норте-Чиcо ҳудудидаги электр станциясида юз берган носозлик сабаб бўлган.

 

Пойтахт Сантягода метро поездлари ҳаракати тўхтатилди. Барча йўловчилар эвакуация қилинди. Ҳодиса сабабли кўчаларга қўшимча автобуслар чиқарилди. Сантяго аэропорти эса захира электр таъминоти тизимларини ишга туширди. Шунингдек, алоқа ва  тўлов тизимлари фаолиятида узилишлар кузатилмоқда

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика