1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Чинозда 3 гектар ғалладан бўшаган ер майдони ёниб кетди

Воқеа юзасидан ФВВ расмий маълумот берди.

Чинозда 3 гектар ғалладан бўшаган ер майдони ёниб кетди

 

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълумот беришича, кеча, 21 июнь куни соат 20:43 да Тошкент вилояти, Чиноз туманидаги фермер хўжалигидан бирининг ҳудудида тахминан 3 гектар ғалладан бўшаган ер майдони ёнган (М-39 автомобиль йўли).

 

Воқеа жойига 1 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 21:00 да етиб бориб, ёнғин соат 21:15 да ўчирилган. 

 

«Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда», — дейилади вазирлик хабарида.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика