Ҳолат бугун, 24 июнь куни соат 14:30 ларда Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида содир бўлган. 53 ёшли ҳайдовчи орқага ҳаракатланаётган вақтида эҳтиётсизлик оқибатида Чирчиқ шаҳридан оқиб ўтувчи “Бўзсув” каналига тушиб кетади.
Ушбу ҳолатда автомобилда бўлган ҳайдовчи ва йўловчилар қутқариб олинган. Ушбу ҳодиса натижасида фуқаролар соғлиғига зиён етмаган.


