1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Чироқчи тумани ҳокими жазоланди

Ҳокимлик ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди.

Чироқчи тумани ҳокими жазоланди

 

Аввалроқ Қашқадарё вилоятининг Чироқчи тумани ҳокими Файзулла Юсупов фуқарога қўл кўтаргани хабар қилинганди.

 

Видеолавҳада кўринишича, ҳоким ИИБ ходимлари гаплашиб турган фуқаро олдига келган ва кутилмаганда унинг юзига тарсаки тортиб юборган.

 

Вилоят ҳокимлиги расмий муносабатига кўра, Файзулла Юсуповга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланган.

 

Шунингдек, туман ҳокими ҳар бир фуқаро билан хушмуомала ва ҳурмат билан муносабатда бўлиши, мулоқот чоғида одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя қилиши уқтирилган ва келгусида бу каби ҳолатларга йўл қўйган тақдирда тегишли жавобгарликка тортилиши тўғрисида қатъий огоҳлантирилган.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика