UzАutо Моtors 2024 йилда ишлаб чиқарилиши режалаштирилаётган Соbalt, Damas ва Labо автомобиллари учун шартномаларни тузиб бўлди. 25−27 декабрь кунлари оммабоп автомобиллар контрактацияси даврида жами 171,2 мингдан ортиқ шартнома берилган.
"25−27 декабрь кунлари оммабоп автомобиллар контрактацияси даврида UzАutо'Савдо платформасидан фойдаланган ҳолда жами 171 минг 200 дан ортиқ шартномалар муваффақиятли тузилди. UzАutо'Савдо онлайн савдо тизимида 7000 киберҳужум кузатилди. Умуман олганда, тизимда ушбу вақт оралиғида 3 млн дан ортиқ фаол сеанслар қайд этилган", — дейилади хабарда.


