1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Давлат грантида ўқиган талабаларнинг 3 йил ишлаб бериш мажбурияти бекор қилинадими?

Вазирлик ижтимоий тармоқда тарқалган хабарлар юзасидан изоҳ берди.

Давлат грантида ўқиган талабаларнинг 3 йил ишлаб бериш мажбурияти бекор қилинадими?

 

 

Бугун ижтимоий тармоқларда давлат грантида таҳсил олган талабалар учун мутахассислиги бўйича камида уч йил ишлаб бериш мажбуриятини бекор қилиш масаласи кўриб чиқилаётгани ҳақида хабар тарқалди. 

 

Ҳолат юзасидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати изоҳ бериб, тарқалган хабарлар асоссиз эканини ва масъулларнинг бундан бехабарлигини маълум қилган.

 

Эслатиб ўтамиз, 2005/2006-ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистондаги барча таълим йўналишлари бўйича давлат грантлари асосида таҳсил олган олий таълим муассасалари битирувчиларини мажбурий тартибда камида уч йил ишлаб бериш шарти билан таълим муассасаларига, корхона ва ташкилотларга ишга тақсимлаш амалиёти жорий этилган.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика