1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Давлат рақам белгисини яширишга ҳаракат қилган ҳайдовчи ушланди

Ҳозирда автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилган.

Давлат рақам белгисини яширишга ҳаракат қилган ҳайдовчи ушланди

 

Наманганда 1 март куни хизмат қилаётган йўл-патруль хизмати ходимлари томонидан Мерседес-Бенз русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, ҳайдовчи транспорт воситасининг Тожикистон давлат рақам белгисини тўғри аниқланишига халақит берувчи қоплама суртиб олгани маълум бўлган. Ҳайдовчига нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилган.

 

Наманганда 1 март куни хизмат қилаётган йўл-патруль хизмати ходимлари томонидан Мерседес-Бенз русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, ҳайдовчи транспорт воситасининг Тожикистон давлат рақам белгисини тўғри аниқланишига халақит берувчи қоплама суртиб олгани маълум бўлган.

 

Ҳайдовчига нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилган. Йўл ҳаракати қоидаларига кўра, давлат рақами белгиларини кўринишини чеклайдиган, тўғри аниқланишига халақит берадиган ҳар-хил буюмлар ўрнатилган ва қопламалар билан тўсилган транспорт воситаларидан фойдаланиш тақиқланади.

 

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 127-моддаси иккинчи қисмига кўра, транспорт воситасига давлат рақам белгиларини кўриш имкониятини чеклайдиган, уларни англашга тўсқинлик қиладиган турли ашёлар ўрнатиш ва қоплама суртиш — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика