1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Дел Пьеро: “Ювентус” ҳақида ижобий гапириш қийин”

Туринликлар Чемпионлар лигасининг навбатдаги турида ҳам мағлубиятга учради.

Дел Пьеро: “Ювентус” ҳақида ижобий гапириш қийин”

 

“Ювентус” ва Италия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Алессандро Дел Пьеро туринликлар Чемпионлар лигасида “Маккаби” клубига мағлуб бўлганидан сўнг фикр билдирди.

 

“Ушбу ўйинда “Ювентус” ҳақида ижобий гапириш қийин. Жамоага кўп нарса етишмади. Улар “Маккаби”га жуда кўп имконият яратиб беришди” — дея Дел Пьеронинг сўзларидан UEFА матбуот хизмати иқтибос келтирди.

 

Эслатиб ўтамиз, “Кекса синёра” 2022/23 йилги мавсумнинг биринчи қисмида омадсизликка учрамоқда. Турин клуби Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг тўрт турида бор йўғи 1 очко тўплаган, сўнгги 9 учрашувда жами атиги 2 та ғалабани қўлга киритган. Айни пайтда жамоа Италия чемпионати турнир жадвалида саккизинчи ўринни банд этган.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика