1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Доғистондаги портлашда 4 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Портлаш оқибатида ҳалок бўлган ва жароҳатланганларнинг оилаларига 1 млн рубль миқдорида ёрдам кўрсатилади.

Доғистондаги портлашда 4 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

 

Махачқалъада рўй берган портлашда тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Доғистон раҳбари матбуот хизматига таяниб «ТАСС» хабар бермоқда. Доғистон раҳбари Сергей Меликовнинг айтишича, Махачқалъа чеккасидаги ёқилғи қуйиш шохобчаси олдида содир бўлган портлаш натижасида хорижий давлатлар фуқаролари ҳалок бўлган.

 

«Дастлабки маълумотларга кўра, Махачқалъа чеккасида содир бўлган портлаш оқибатида тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган. Қурбонларнинг оилаларига 1 миллион рубль миқдорида ёрдам кўрсатилади», - дейилади хабарда.

 

«ТАСС»нинг ёзишича, фожиадан бир неча кун ўтиб Доғистон жамғармалари томонидан ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганларнинг оилаларига ёрдам бериш учун 100 миллион рублдан ортиқ маблағ йиғилган. 

 

Маълумот учун, 14 август куни кечқурун Махачқалъада автомобилларга техник хизмат кўрсатиш станциясида портлаш рўй берганди. Натижада портлашдан кейин чиққан ёнғин унинг ёнидаги автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаси бўйлаб тарқалган. Ёнғин оқибатида 35 киши ҳалок бўлиб, яна 75 киши жароҳат олган. Республикада мотам эълон қилинган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика