2024 йилда 3,8 миллиард евро грант шаклида, яна 1,2 миллиард евро кейинроқ ажратилади. 2,5 миллиард евро кредит шаклида берилади, дея хабар қилмоқда Associated Press.
"Германия бу суммадан 1,053 миллиард еврони ажратади", — деди Германия ташқи ишлар вазирлиги вакили Тобиас Линднер анжуманда.
Бу пуллар, жумладан, 2023 йил февралида минтақада юз берган ва 59 минг киши, жумладан, Сурияда 6 минг киши ҳалок бўлган даҳшатли зилзила оқибатларини бартараф этишга сарфланади.


