1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Дори воситаларини ноқонуний сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

Аниқланган ҳолатлар бўйича тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Дори воситаларини ноқонуний сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Денов туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро С.Ф. жами 40 дона "Регапен" номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини фуқаро A.A.ga 3,8 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Шу каби, Департаментининг Давлатобод, Тўрақўрғон, Учқўрғон тумани бўлимлари томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда "Д.Пҳ." "Э.и.", “T.ф.” МЧЖга қарашли дорихоналарнинг сотувчилари ҳеч қандай ҳужжатсиз харидорларга жами 80 дона кучли таъсир қилувчи дори воситасини сотган вақтларида ушланиб, ушбу дорихоналардан яна 387 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.

 

Департаментнинг Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда эса, "С.Ф." ва "Г.Пҳ." МЧЖларга қарашли дорихона сотувчилари харидорларга жами 94 дона кучли таъсир қилувчи дори воситасини 1,5 млн сўмга шифокор рецептсиз сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш) ва 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика