1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Дўстлигимиз сақланиб қолади — Садир Жапаров

Қирғизистон президенти Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиевнинг истеъфоси ва кадрлар ўзгаришларига изоҳ берди.

Дўстлигимиз сақланиб қолади — Садир Жапаров

 

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров жамоатчиликда кенг муҳокама қилинаётган масалалар, жумладан, Бош вазир ўринбосари ва Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (ГКНБ) раиси Қамчибек Ташиевнинг истеъфоси ҳамда ГКНБдаги кадрлар ва таркибий ўзгаришлар бўйича ўз изоҳини берди. Бу ҳақда Кабар агентлиги хабар берди.

 

Президент таъкидлаганидек, Ташиевнинг лавозимидан озод қилиниши жамият барқарорлиги, қонун устуворлиги ва давлат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қабул қилинган. У, шунингдек, “75 кишилик хат” деб аталувчи ташаббус ортида парламент аъзолари, юқори лавозимли ҳукумат амалдорлари ва жамиятдаги айрим таниқли шахслар бўлиши мумкинлигини, тергов ҳозирда ушбу ҳолатни текширишини маълум қилди.

 

Давлат раҳбари жамоатчиликдаги “Жапаров жамоаси” ва “Ташиев жамоаси” каби бўлинишлар ҳақидаги гап-сўзларни рад этди ва кадрлар тайинлашда фақат давлат манфаатлари, принципиаллик ва профессионализмга асосланишини таъкидлади. Президентнинг фикрича, дўстлик ва шахсий муносабатлар қарор қабул қилишда давлат манфаатларидан устун қўйилмайди.

 

Шунингдек, Президент Конституциявий судга мурожаат қилинишини қонуний ва мантиқий деб баҳолади. Тергов органлари томонидан “75 кишилик хат”да иштирок этган шахслар сони аниқланмоқда ва барча ноқонуний хатти-ҳаракатлар жавобгарликка тортилади.

 

Давлат раҳбари коррупция ва жиноятчиликка қарши кураш доимий давом этишини, бу масалада шахсий манфаат ва дўстликни устун қўйиш мумкин эмаслигини таъкидлади. Президентга кўра, қонун устуворлиги ҳар бир фуқаро, жумладан, давлат хизматчиларига ҳам тенг қўлланилади.

 

Шу билан бирга, Жапаров Ташиев билан дўстлиги сақланиб қолганини ва унинг истеъфоси шахсий муносабатларига таъсир қилмаганини маълум қилди. Президентнинг қарори давлат ва халқ манфаатларини ҳимоя қилиш, жамиятдаги барқарорликни таъминлаш мақсадида қабул қилинган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика