Пара дзюдо бўйича эркаклар ўртасида J2 классида -90 кг вазн тоифасида бронза медаль учун татамига чиққан ҳамюртимиз Довурхон Кароматов грузиялик Лаша Кизилашвилини мағлубиятга учратди ва делегациямиз ҳисобига 7-бронза медални қўшиб қўйди.
Маълумот учун, бу Довурхон Кароматовнинг фаолиятидаги иккинчи Паралимпия медали ҳисобланади. У бундан аввал Токиода бўлиб ўтган ўйинларда кумуш медални қўлга киритган.


