1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

“Дружба” нефть қувуридаги зиён бартараф этилди

Ҳозирда у яна нормал ишламоқда.

“Дружба” нефть қувуридаги зиён бартараф этилди

 

Польшанинг “Перн” компанияси “Дружба” нефть қувуридаги зиённи бартараф этганини ва ҳозирда унинг иккала филиали нормал ишлаётганини маълум қилди. Бу ҳақда “Associated Press” хабар берди. 

 

Қайд этилишича, компания шу ҳафта бошида содир бўлган ҳодиса сабабларини текширишни давом эттирмоқда. Россия нефтининг “Дружба” орқали Германияга нормал ҳажмда етказиб берилиши бошланган.

 

Эслатиб ўтамиз, 11 октябрь куни кечқурун Польшага тегишли “Дружба” қувурининг ғарбий қисми икки қаторидан бирида нефть сизиб чиқиши аниқланган. Компания ҳодисанинг сабаби сифатида учинчи томон аралашуви ҳақида ҳеч қандай далил топмаган.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика