Таниқли миксолог Салваторе Калабрезе томонидан тайёрланган дунёдаги энг қиммат коктейль 37,500 еврога сотилди. Тадбир Бассарат компаниясининг 260 йиллигига бағишланган тантаналар доирасида ташкил этилган.
Махсус дистиллятор Давид Родригес томонидан яратилган Патрон текила аралашмаси 1950 йилги Кина Лиллет шароби, 1930 йилларга оид Ангостура Биттерс ликёри, Бассарат Сервисе Лесзинска биллур қадаҳларида тақдим этилган. Бу қадаҳлар 1937 йилдан бери сақланиб келаётган, қўлда ишланган ва Жорж Чевалиер томонидан дизайнлаштирилган.
Коктейль бир аёл томонидан харид қилинган. Аёл нафақат уникал ичимликни, балки 1937 йилги Бассарат қадаҳларини ҳам сотиб олган.


