1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Дунё аҳолиси иссиқлик тўлқинлари натижасида 7,1 триллион доллар бойлигини йўқотади

Қайси минтақа глобал исиш натижасида энг оғир ҳолатга келиши айтилди.

Дунё аҳолиси иссиқлик тўлқинлари натижасида 7,1 триллион доллар бойлигини йўқотади

 

"2050 йилга бориб Осиё глобал исиш натижасида энг оғир иқтисодий зарбаларга дучор бўлади", - деди Жаҳон иқтисодий форуми таҳлилчилари.

 

Осиё мамлакатлари учун жами йўқотишлар 3,5 триллион долларга етиши мумкин. Европа ва Жанубий Америка иқлим ўзгаришидан энг кўп зарар кўрган минтақалар орасида иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллайди. Мутахассислар жами глобал иқтисодий йўқотишларни 12,5 триллион долларга баҳолади.

 

Бундай глобал ўзгаришлар 14,5 миллион одамнинг ўлимига олиб келиши мумкин. Мутахассислар кейинги 26 йилда 8,5 миллион ва 3,2 миллион кишининг ҳаётига таҳдид солиши мумкин бўлган сув тошқини ва қурғоқчиликни энг хавфли элементлар деб аташмоқда.

 

Молиявий нуқтаи назардан, энг катта зарар иссиқлик тўлқинларидан келади. Ушбу табиий офатлар натижасида дунё аҳолиси 7,1 триллион доллар бойлигини йўқотади. Қурғоқчилик 3,2 триллион долларга, сув тошқинлари эса 1,6 триллион долларга тушиши мумкин.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика