16 октябрь — Жаҳон озиқ-овқат куни муносабати билан БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) жорий йилдаги ҳисоботини эълон қилди. Унда дунёда очлик муаммоси билан бир қаторда ортиқча овқат истеъмоли ва семизлик даражаси ҳам кескин ошиб бораётгани таъкидланди.
Маълумотларга кўра, 2024 йилда 670 миллион киши очликка дуч келган бўлса, айни пайтда 391 миллион мактаб ёшидаги бола ортиқча вазнга, шундан 188 миллион нафари семизликнинг оғир шаклига эга экани қайд этилган. Бу эса ҳар беш ўқувчидан бири ортиқча вазнга, ҳар ўндан бири эса семизликка чалинганини англатади.
FAO таҳлилларида бу ҳолат айниқса Лотин Америкаси, Яқин Шарқ, Шимолий Африка ва Шимолий Америка мамлакатларида кескин намоён бўлаётгани билдирилган. Айрим давлатларда, жумладан, Чилида болаларнинг 58 фоизи, Жанубий Тинч океани оролларида эса 50 фоиздан ортиғи ортиқча вазн муаммасига дуч келган.
Мутаҳассислар фикрича, нотўғри овқатланиш, кам ҳаракатлилик ва тез тайёр овқатларга қарамлик болалар соғлигига жиддий хавф солмоқда. Шу боис соғлом турмуш тарзини шакллантириш, мувозанатли овқатланиш ва спортни тарғиб этиш глобал миқёсда долзарб масалага айланмоқда.


