Ғарб 2030 йилга бориб Россия ҳамда Хитой билан тўғридан-тўғри кенг кўламли уруш хавфига дуч келиши мумкин, шунинг учун мудофаага тайёргарлик кўриш кўплаб Ғарб давлатлари учун энг муҳим давлат вазифаси ҳисобланади. Бу ҳақда Британия мудофаа вазири Бен Уоллес маълум қилди.
“Ўн йилликнинг охирига бориб, дунё янада хавфли ва беқарор жойга айланади, мудофаа ҳаётимиз учун муҳимроқ бўлади. Биз ҳаммамиз бунга тайёр бўлишимиз керак”, — дейди у.
Аввалроқ Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя ташкилот Хавфсизлик кенгаши йиғилишида Киевга етказиб берилаётган қурол-яроғ оқимининг ортиб бораётгани НАТОнинг можарони кучайтириш истагидан далолат беришини маълум қилганди. Унинг фикрича, Ғарб давлатлари Украинада Россия билан прокси уруш олиб бормоқда.


