1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

Дунё янги пандемияга дуч келиши мумкин

Мазкур хасталик 1996 йилдан буён авж олаётган эди.

Дунё янги пандемияга дуч келиши мумкин

 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Гебрейесуснинг огоҳ этишича, мамлакатлар янги пандемия эҳтимолига тайёргарлик кўришлари зарур.

 

Чунки сўнгги ҳафталарда норка, тулки, денгиз мушуги каби бир қатор сут эмизувчилар туркумига мансуб ёввойи ҳайвонларда парранда гриппи (H5N1) вируси аниқланди.

 

Ваҳоланки, 1996 йилдан буён бу хасталик ёввойи қуш ва маҳаллий паррандалар орасида авж олаётган эди. Энди эса у сут эмизувчилар туркумига мансуб жониворларга юқаётгани хавотирларга сабаб бўлмоқда.

 

Ушбу хасталик камдан-кам ҳолатларда одамлар ўртасида тарқалиши қайд этилган.

 

“Аммо бу ҳолат келажакда ҳам фақат шундай давом этишини тахмин қилолмаймиз, — дейди Т. Гебрейесус. — Шундай экан, ҳар қандай ўзгаришларга тайёр бўлишимиз керак. Одамлар эса инфекциядан зарарланган ва касалликдан ўлган ҳайвонларга яқинлашмасликлари зарур.”

 

ЖССТ раҳбарининг таъкидлашича, CОVID-19 пандемияси барчамиз учун сабоқ бўлиши керак.

 

"Тўғри, ҳозир коронавирус билан курашиш тажрибасига эгамиз. Аммо қурбонлар кўп бўлди ва ҳозир ҳам касаллик минглаб беморлар ўлимига олиб келмоқда", — дейилади хабарда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика