1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Дунёдаги энг катта олтин захираларига эга давлатлар

Бу бўйича кучли 10 талик эълон қилинди.

Дунёдаги энг катта олтин захираларига эга давлатлар

Жаҳон бўйлаб марказий банклар олтин захираларини оширишни давом эттирмоқда. Учинчи йилдирки, улар 1000 тоннадан ортиқ олтин сотиб олмоқда. Мутахассисларнинг фикрига кўра, бу жараён 2025 йилда ҳам давом этиб, умумий харид ҳажми 900 тоннага етиши мумкин.

 

Жаҳон олтин кенгаши (WGS) маълумотларига кўра, энг катта олтин захираларига эга давлатлар рўйхатида АҚШ биринчи ўринни эгаллаб турибди (8133,46 тонна). Иккинчи ўринда Германия (3351,53 тонна) жойлашган. Кейинги ўринларда Италия (2451,84), Франция (2437), Россия (2335,9) ва Хитой (2279,56) бор. Шунингдек, Швейцария, Ҳиндистон, Япония ва Голландия ҳам кучли ўнталикка кирди.

 

Таҳлилчиларнинг фикрича, геосиёсий вазият кескинлашгани сабабли қимматбаҳо металлга бўлган талаб ортиб бормоқда. Олтиннинг стратегик аҳамияти тобора кучайиб, расмий захираларнинг хавфсизлик ва иқтисодий барқарорлик омили сифатида қаралишига сабаб бўлмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика