1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Дунёдаги энг кекса мушук 30 ёшга тўлди

30 ёшли Миллие Гиннес рекордига даъвогарлик қилмоқда.

Дунёдаги энг кекса мушук 30 ёшга тўлди

 

Буюк Британиянинг Стокпорт шаҳрида яшовчи 70 ёшли Лесли Гринхоугҳ ўзининг Миллие исмли мушуги 30 ёшга тўлганини ва уни дунёдаги энг кекса мушук деб ҳисоблашини айтмоқда. Миллие ўзининг узоқ умри билан кўпчиликнинг эътиборини тортмоқда.

 

Мушук эгасининг сўзларига кўра, Миллие соғлом турмуш тарзини олиб боради – у тушгача ухлайди, лосось ва қисқичбақалар истеъмол қилади, шишадаги табиий минерал сув ичади ва диванда эркаланишни яхши кўради. Шу билан бирга, мушук жуда эҳтиёткор ва уятчан, шунинг учун у йиллар давомида кўчага чиқмай, фақат уй шароитида яшаган.

 

Гринхоугҳнинг айтишича, Миллие 1995 йилда туғилган ва дастлаб унинг рафиқасига тегишли бўлган. Мушукнинг 30 йиллик юбилейи шарафига эгаси туғилган кун тортига буюртма бериб, унда Миллие суратини акс эттирган. У мушугини Гиннес рекордлар китобига киритишни истайди, бироқ ҳозирча унинг ёшини расман тасдиқлай олмайди.

 

Маълумотларга кўра, мушукларнинг ўртача ёши 13-20 йил атрофида бўлади. Ҳозиргача расмий рекорд эгаси сифатида Техасдан Среам Пуфф исмли мушук тан олинган бўлиб, у 38 йил ва 3 кун яшаган. Миллие эса бу натижага яқинлашиш йўлида давом этмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика