1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Cаломатлик

Дунёга янги пандемия хавф солмоқда.

Хитойда парранда гриппидан илк ўлим ҳолати қайд этилди

Дунёга янги пандемия хавф солмоқда.

ЖСС ташкилоти дунёда парранда гриппи пандемия бошланиши хавфидан огоҳлантирганди. Куни кеча ташкилот Хитойда H3N8 вирусидан илк ўлим ҳолати қайд этилганини маълум қилди.

Илк қурбон Гуандун провинциясида яшовчи 56 ёшли аёл эди. У пневмония аломатлари билан шифохонага ётқизилиб, H3N8 ни юқтиргани аниқланган.

Кўрсатилган тегишли муолажаларга қарамай, бемор икки ҳафта ўтгач, шу ерда ҳаётдан кўз юмди. Марҳума бозорда касалланган парранда билан мулоқотда бўлгани аниқланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан одамлар инфекциядан зарарланган ва ҳалок бўлган ҳайвонларга яқинлашмасликлари зарурлиги айтилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика