Дунё
|
31 Июл 12:21
604
Дунё
|
31.07.2021, 12:21
604

Дунёнинг энг бой одамлари рўйхати ўзгарди

“Forbes Real-Time” рейтингининг янгиланган маълумотларига кўра, “Amazon” асосчиси Жефф Безос 24 соат ичида компаниянинг қимматли қоғозлари қийматининг пасайиши туфайли деярли 14 миллиард доллар йўқотиб, дунёдаги энг бой одам мақомидан пастлади.

Учинчи ўринда “SpaceX” космик компанияси асосчиси ва “Tesla” бош директори Элон Маск турибди. Унинг бойл

Дунёнинг энг бой одамлари рўйхати ўзгарди

Бу ҳақда «газета.ру»  хабар берди.

Таъкидланишича, бойлиги 192,4 миллиард долларга баҳоланган Безос 6,76 фоиз маблағини яъни 13,9 миллиард долларини йўқотган. Энди рейтингда биринчи ўринда “Лоуис Вуиттон Моëт Ҳеннессй” (ЛВМҲ) эгаси Бернард Арно бор, унинг бойлиги «Форбес» маълумотларига кўра 192,9 миллиард долларга тенг.

Учинчи ўринда “SpaceX” космик компанияси асосчиси ва “Tesla” бош директори Элон Маск турибди. Унинг бойлиги 179,4 миллиард долларга етди. 30 июль куни “Amazon” акцияларининг қиймати 7,56 фоизга тушиб, ҳар бир акция қиймати 3,3 минг долларни ташкил этди.

Бу пасайиш, компания 2021 йилнинг иккинчи чораги учун ҳисоботларини эълон қилганидан сўнг юз берди, «Амазон»да даромадлар ўсиши бўйича таҳлилчилар кутгандек натижа бўлмади. Шунингдек, 5 июль куни 57 ёшли Жефф Безос “Amazon” бош директори лавозимини тарк этган.